UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Дьокереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  2 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  0 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  1 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  3 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  1 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  43 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  12

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат Янгиликлар

"Сантьяго Бернабеу"га саёҳат

Кеча сайтимиз орқали "Барселона"нинг "Камп Ноу" стадионига саёҳат уюштирган эдик.

Бугун сиз билан Мадриднинг "Реал" клуби аренаси "Сантьяго Бернабеу"га ташриф буюрамиз.


"Реал" стадиони жаҳоннинг энг машҳур ареналаридан бири ҳисобланади ва ҳар йили миллиондан ортиқ туристлар бу ерга ташриф буюради. "Сантьяго Бернабеу" стадиони 1947 йилда очилган, аммо бундан олдин арена 1924 йилда очилган ва 1936-1939 йилларда қамоқ сифатида фойдаланилган. Бугун "Сантьяго Бернабеу" янги технологияларга мослаштирилган (лифтлар, иситиш тизими, вип секторлар). Бундан ташқари стадионнинг ўз метро бекати бор.


Кассадан чипта оласиз ва стадионга марҳамат. Лифт сизни аренанинг энг юқори қисмига олиб чиқади. Трибуналар бўшлигига қарамай стадионинг кўриниши сизда ҳайратда қолдириши аниқ.


Саёҳатимизни музейда давом эттирамиз. Музейда сиз клубнинг деярли барча совринлари билан танишишингиз мумкин. Бу ерда энг кўп суратга тушиладиган жой УЕФА Чемпионлар лигаси Кубокларининг олдида. Музейдаги энг "қария" соврин 1908 йилги Испания Кубогидир. Музейнинг бир қисми клубнинг баскетбол жамоасига бағишланган, бу жамоа ҳам Европада катта ютуқларга эришган.




Музейдаги совринлардан сўнг вип зонага ўтамиз. Бу ерда "Реал Мадрид" президенти ва клуб томонидан таклиф қилинган машҳур инсонлар (бизнесменлар, актёрлар, сиёсатчилар) учун жой ажратилган. Ушбу жойларда теридан қилинган ўриндиқлар, телевизион экранлар бор. Бу ўриндиқлар ортида президент ва меҳмонлар учун махсус бар бор. Айнан шу ерда жамоанинг кийиниш хонасига ўтиш мумкин. Шундай қилиб, клуб президенти пастга тушиб, керак бўлса футболчилар билан суҳбат қуриши мумкин.





Энди эса тоннельга йўл оламиз ва у ердан майдонга чиқиб борамиз. Майдонга чиққанингиздан сўнг захира ўриндиғида дам олишингиз, суратга тушишингиз мумкин.



Навбат кийиниш хонасига. Деярли барча стадионларда мезбонларнинг кийниш хонасига кириш мумкин эмас. "Реал" ҳам ушбу қоидага риоя қилади. Рақиб жамоа кийиниш хонасига кирар эканмиз бу ер душ кабиналари, жакузилар билан жиҳозланганига ва массаж кабинетига кўзимиз тушади. Кийиниш хонасида оқ ва кўк ранглардан фойдаланилган.



Кийиниш хонасидан сўнг саёҳатимиз матбуот залида давом этади. Бу ерда бутун дунёдан ташриф буюрган журналистлар "Қироллик клуби"нинг футболчи ва мураббийларига савол беришади. Сиз мураббийнинг жойида ўтириб суратга тушишингиз мумкин.



Экскурсиямиз клубнинг расмий дўконида якунига етади. Дўконда "Реал"нинг трикотаж маҳсулотлари, аксессуарлар, байроқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, пижамалар ва хоказоларни харид қилиш мумкин.




"Сантьяго Бернабеу"даги саёҳатдан сўнг маъбуда Кибела фавворасига боришни маслаҳат берамиз. Бу ерда "Реал" мухлислари қўлга киритилган ютуқни нишонлашади. Маҳаллий ҳукумат автомобил йўлларини ёпади ва бу жой одамлар билан тўлади.




Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика