Санжар Турсунов: "Ворскла"нинг футболчилардан қарзлари жуда кўпайиб кетди"

Narzulla Saydullayev
8 дек 2016
Украинанинг "Ворскла" клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов молиявий ҳолат ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Клубдаги молиявий ҳолат? Умид бор, қарзларни тўлашларини айтишмоқда. Кейинги ҳафтада қандайдир янгилик бўлишига умид қиламиз. Бундай бўлишига ишонгим келаяпти. Клубнинг футболчилардан қарзлари жуда кўпайиб кетди, уни қандай тўлашларини тушунмаяпман. Айтишларича клуб қарзларни бўлиб-бўлиб тўламоқчи экан. Кўрамиз нима бўлар экан.

Қишда "Ворскла"дан футболчиларнинг кетиши? Нафақат жамоа, балки мухлислар ҳам вазиятни тушуниб туришибди. Айтиш мумкинки футболга алоқаси бўлмаган муаммолар пайдо бўлди. Ўйлашимча, ўзгаришлар бўлади", - дейди Санжар Турсунов sport.bigmir.net нашрига.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia