Санжар Рашидов: “Сўғдиёна” клуби билан шартномам тугаган”

Narzulla Saydullayev
7 янв 2017
Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби қишки йиғин машғулотларида янги мавсум учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа сардори Санжар Рашидовнинг шартномаси ҳам ўз якунига етган, бу ҳақда футболчининг ўзи айтиб ўтди.  

“Сўғдиёна” клуби билан шартномам ўз якунига етган бўлсада машғулотларда иштирок этиб турибман. Клуб раҳбарияти менга янги шартнома таклиф қилди. Лекин бошқа клублардан ҳам таклифлар борлиги сабабли ҳозир ўйлаяпман.

Машғулотлар икки маҳалдан бўляпти. Эрталаб жисмоний тайёргарлик бўлса, кечки пайт тўп билан ишлаяпмиз. Барча билса керак янги мавсум тақвимига кўра чемпионат бошида “Сўғдиёна” кучли рақибларга қарши баҳс олиб боради. Шунинг учун машғулотларда жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз”, - дейди “Сўғдиёна” сардори Санжар Рашидов.

Жаҳонгир Сотволдиев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia