UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  1 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  0 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  11 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  14 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1

Самвел Бабаян: "Умид қиламанки, Ўзбекистонга аъло кайфиятда учиб кетамиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Умид қиламанки, Ўзбекистонга аъло кайфиятда учиб кетамиз"

Теглар :  Самвел Бабаян
ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Сервер Жепаров иштирок этди.

“Эртага ҳаммани – мураббий ва футболчиларни муҳим ўйин кутиб турибди. Биз ЖЧга чиқиш орзузига эришишни истаймиз ва ҳаммамиз учун имкониятлар яратиб берган мамлакат олдидаги қарзимизни узишими керак. Айни вақтда Ўзбекистонда спорт, айниқса, ёшлар спортига катта эътибор қаратилмоқда.

Бевосита эртанги ўйинга тўхталадиган бўлсам, биз кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Айни вақтда Хитой футболида катта ўсишни кўриш мумкин. Клуб миқёсида ҳам жамоалар халқаро майдонда муносиб иштирок этмоқда. Бу мамлакатга киритилаётган сармоялар ҳам улкандир. Хитой термасини замонамизнинг энг кучли мутахассисларидан бири – Марчелло Липпи бошқармоқда. Сўнгги пайтларда ўйин сифати устида ишладик ва имкон қадар бара муаммоларни бартараф этдик. Эртага майдонда энг яхши ўйинимизни намойиш қиламиз.

Тошкентдаги ўйиндан кейин Хитой термаси мураббийи алмашди ва бу жамоага ижобий таъсир ўтказди. Рақибнинг сўнгги ўйинларини кузатдик. Ўйин сифати анча кучайганини айтиш мумкин. Хитой термасига қарши қизиқарли беллашув гувоҳи бўламиз. Бугун Жанубий Корея ҳақида эмас, фақатгина Хитойга қарши ўйин ҳақида ўйлаймиз. Барча эътибор эртанги ўйинга қаратилган.

Хитой термасидан фарқлик равишда, Ўзбекистон терма жамоасининг бир неча нафар футболчиси чет эл чемпионатларида тўп суради. Ўзбекистон Футбол Федерацияси тайёргарлик кўриш учун барча имкониятларни яратган, бироқ легионер футболчилар ҳар доим ҳам бир вақтда бизга қўшила олмайди.

Уханга келишдан олдин об-ҳаво нисбатан нам бўлишини айтишганди. Бироқ биз бу ерга етиб келганимизда ҳаво илиқ эканига амин бўлдик. Хитой чемпионатида тўп сураётган 3 нафар футболчимиздан рақиб ўйинчилари ҳақида етарлича маълумот олдик”, – деди Самвел Бабаян.

“Хитой кучли ва яхши жамоа, аммо биз ғалаба учун келдик. Умид қиламанки, Ўзбекистонга аъло кайфитяда учиб кетамиз. Жанубий Кореяга қарши беллашув ҳам биз учун муҳим саналади”, – дея фикр билдирди Сервер Жепаров.

Эслатиб ўтамиз, Хитой – Ўзбекистон учрашуви эртага, 31 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика