UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  172 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Самвел Бабаян: "Пахтакор"нинг мағлубияти? Бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Пахтакор"нинг мағлубияти? Бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман"

"Бухоро" ҳамда "Наваҳор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (0:3) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Ғалабага муносиб ўйнадик. Айни дамда "Навбаҳор"нинг янги тарихида содир бўлаётган воқеалар ҳокимимиз хизматлари деб ҳисоблайман. Олға ҳаракат қилишда давом этамиз. Биз учун оддий ўйинлар йўқ, ҳар бирига бор кучимизни сарф қиламиз.

Бугун "Бухоро" дарвозасига шедевр голлар кирди, аммо кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман, чунки бутун жамоа меҳнат қилди".

- Айни дамда учта фронтда ҳаракат қиляпсиз...

- Қайтараман, биз учун оддий ўйинлар йўқ, ҳар бирида бор кучимизни ишга соламиз. Бир хил тайёрланиб, рақибни ўрганамиз.

- "Пахтакор"нинг бугунги мағлубиятидан сўнг "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятлари ортди...

- Мен бошқа жамоалар натижалари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бугун йигитларимизнинг ўйини ва ғалабасидан роҳат олмоқчиман.

- "Бухоро" ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- "Бухоро" чақилмас ёнғоққа ўхшайди. Жамоада стандартларда яхши ўйнайдиганлар бор, бироқ биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика