UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  0 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  6 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  0 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  7 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  4 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  6 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  40 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  8 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1

Самвел Бабаян: "Ҳар бир ўйин бизга олдиндаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтайди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳар бир ўйин бизга олдиндаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтайди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлди, шунга қарамай натижани ўз фойдамизга ҳал қила олдик. Учрашувдаги ҳар бир вазиятни синчиклаб кузатиб борган мухлислар гувоҳ бўлишди, бугун йигитлар ғалаба иштиёқи билан ёниб ўйнашди. Албатта чиройли ўйин ва жамоавий характер учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. 90 дақиқа давомида хотиржамликни сақладик, ўйинни назорат қилишга интилдик.



- "Навбаҳор" кейинги босқич масаласини биринчи ўрин билан ҳал қилди. "Динамо" билан ўйинда ёшлар таркибидан фойдаланиш мақсадингиз борми?

- Навбатдаги босқич масаласини ҳал қилдик, бу тўғри. Бироқ ҳар бир ўйин биз учун кейинги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ротациялар қиламиз, бунда ўйин амалиёти кам футболчиларнинг имкониятларини чамалаб оламиз. Бироқ бу дегани "Динамо" билан ўйинда асосий таркиб ўйнамайди дегани эмас. Шу ўйинда қандай ўйнасак, навбатда бошланадиган Суперлига учрашувларига услубни танлаб оламиз.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика