UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" эса охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  23 06:50АПЛ. "Ливерпуль" "Ноттингем"га қарши ўйинда очко йўқотди  2 06:40"Ювентус" "Аталанта"га қарши ўйинда А Сериядаги 13-дурангини қайд этди  2 01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  10 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  4 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  2 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  2 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9

Самвел Бабаян: “Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак”

Осиё Чемпионлар лигаси, “D” гуруҳи, 6-туридан ўрин олган “Мумбай Сити” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган “лочинлар” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровлар иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

Қуйида уларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Самвел Бабаян: - Бугун “Навбаҳор” учун тарихий ҳодиса юз берди. Биз Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олдик. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаганимдек, “Мумбай Сити” таркибидан жуда кучли ва яхши футболчилар жой олишган.

Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олганлиги боис, “Навбаҳор” ўсиши ҳамда инфратузилмасини ривожлантириши лозим. Шунингдек, биз нимчорак финал босқичида Наманган шаҳри ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиш учун сифатли селекция ишини олиб боришимиз керак. Бу биз учун катта натижа. Менимча, бу клуб тарихида қолади ҳамда “Навбаҳор” ривожланишда давом этиши лозим.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Мумбай Сити”нинг Наманганда ва бугунги беллашувда майдонга тушган футболчилари жуда кучли ҳамда бугун ҳам улар яхши ўйин намойиш этишди.

Жамоамизга келадиган бўлсак, бу бизнинг жорий мавсумдаги сўнгги баҳсимиз эди. Уч кун олдин ҳам шогирдларим Суперлига доирасидаги охирги ўйинни ўтказишгани боис, уларда чарчоқ аломатлари бор эди. Ҳисобда ортда бораётиб, олдинга бориш ва гол уришдан бошқа вариантимиз йўқ эди ҳамда йигитлар буни уддалашди. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлаб, шаҳар ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди.

Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак. Улар юқори даражадаги профессионаллар ҳамда шаҳар ва юртимизнинг ҳақиқий ватанпарварларидир. 

Жамшид Искандеров: - Учрашув жуда қийин кечди. Айниқса, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, қийналдик. Боиси, бу жамоамизнинг жорий мавсумдаги сўнгги ўйини эди ва вазиятни ўзгартириш учун куч тўплашимиз  осон бўлмади.

Жарима зарбасидан гол урганлигимга келадиган бўлсак, Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам жарима зарбаларидан тўп киритгандим. Бугун ҳам омадим келди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.   

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика