Сампаоли 1:6 ҳисобидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Mirjalol Normatov
28 мар 2018, 11:04
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Испания термасидан (1:6) учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Жамоадаги ҳар биримиз ушбу натижага жавоб беришимиз керак. ЖЧ-2018да бундай бўлмаслиги керак. Испания бизга тарсаки ургандек бўлди, шу боисдан энди қаттиқ ишлашимиз керак. Биз рақибимиз бундай кучли ўйин намойиш этади деб ўйламагандик.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Испания тезкор голлар киритди. Бизнинг вазифамиз - тўпни ушлаб турган ҳолда ҳимояланиш эди. Бироқ биз балансга туша олмадик ва йирик ҳисобда ютқаздик", - деди Сампаоли.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com