

Республикамизнинг турли вилоятларидан келган жами 13та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Қизиқарли ва кўтаринги рухда ўтган мусобақада биринчи ўринни Академия жамоаси қўлга киритди. Фахрли иккинчи ўрин "Мотрит-А" ФК жамоасига насиб қилди. Фахрли учинчи ўринларни эса "Ахмадхон" ФК ва "ДФЮШ-28" жамоалари эгаллашди.
Мусобақа сўннгида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
1-ўрин: "Академия" жамоаси
2-ўрин: "Мотрит-А" жамоаси
3-ўрин: "Ахмаджон" ФК
3-ўрин: "ДФЮШ-28" жамоаси










