

Клуб қисқа вақт ичида ушбу стадионга вилоят спорти равнақи йўлида сармоя киритиб, уни Пролига талабларига мос ҳолатга келтирди – майдон чими парвариш қилинди, стадион трансляция қилиш учун мослаштирилди. Натижада “Афросиёб Арена” юқори даражадаги футбол учрашувларини қабул қилиш имкониятига эга бўлди.
Каттақўрғон туманидаги реконструкция қилинаётган стадион тўлиқ тайёр бўлгунга қадар, жамоа ўз уй учрашувларини Самарқанддаги ушбу аренада ўтказади.





Маълумот учун, “Афросиёб Арена” 2004 йилда Универсиада–2004 Республика талабалар спорт ўйинларини ўтказиш мақсадида қуриб битказилган.



