Салоҳ: “Хави менга қизиқаётганини эшитиш ёқимли, аммо …”
06 дек 2021 07:55
Янгиликлар
Салоҳ: “Хави менга қизиқаётганини эшитиш ёқимли, аммо …”
“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ унга “Барселона” қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Агар барчаси менга боғлиқ бўлса, “Ливерпуль”да қолишни исташимни бир неча бор айтганман.
Бироқ, охирги қарор раҳбариятнинг қўлида ва улар бу масалани ҳал қилишлари керак. Муаммо йўқ, аммо шартнома бўйича келишувга эришишимиз керак бўлади. Бу уларга боғлиқ. Футболчининг молиявий қиймати клуб уни қанчалик қадрлаши ва сақлаб қолиш учун нима қилишга тайёр эканлигидан далолат беради.
Хави менга қизиқаётгани ҳақида ўқидим. “Барселона”дек жамоа менга қизиқиш билдиргани ёқимли, аммо “Ливерпуль”да бахтлиман. Келажакда нима бўлишини эса кўрамиз.
Ҳозир АПЛда қолишни истардим, чунки бу дунёнинг энг кучли лигаси”, дейди мисрлик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар