Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари

Sherzod Nurmatov
26 сен 2025
"Бавария" вингери Майкл Олисе жорий мавсум 33 та эҳтимолий голли вазиятлар яратди.

"WhoScored" талқинига кўра, бу мавсум бошидан буён барча футболчилар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Франциялик футболчидан кейин Муҳаммад Салоҳ ва Рафинья бормоқда. "Ливерпуль" ва "Барселона" юлдузларининг ҳар бири 30 тадан вазият яратди.

Кучли учликка энг яқин турган футболчи 29 та имконият билан Ламин Ямалдир. Кучли бешликка "Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер 24 вазият билан якун ясади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: WhoScored