Салоҳ: "Жамоага қўшилишимдан олдин "Ливерпуль" кўп соврин ютолмаётганди"
01 июл 2022 21:53
Янгиликлар
Салоҳ: "Жамоага қўшилишимдан олдин "Ливерпуль" кўп соврин ютолмаётганди"
"Ливерпул"нинг 30 ёшли ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоа билан янги шартнома имзолади.
Футболчи шартнома имзолангандан кейин интервью берди.
"Агар ўтмишга қайтадиган бўлсак, жамоага қўшилишимдан олдин "Ливерпуль" кўп соврин қўлга кирита олмаётганди. Лекин мен ҳар доим жамоага ғалаба қозониш ва кубокларни бошим узра кўтариш учун ташриф буюрганимни таъкидлаб келганман", - деди Салоҳ.
Муҳаммад "Ливерпул" билан кўплаб фахрий унвонларни қўлга киритганини, аммо кейинги мавсумда муҳим вазифалар турганини таъкидлади.
"Янги ғалабалар ва янги совринлар - биз кейинги мавсумда шунга интиламиз", - деди мисрлик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ "Ливерпул"да 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Бу вақт ичида у жамоа сафида 254 та ўйин ўтказиб, 156 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар