UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Салихамиджич "Бавария" Анчелоттини нега бўшатганини ва қандай мураббий қидираётганини айтди Янгиликлар

Салихамиджич "Бавария" Анчелоттини нега бўшатганини ва қандай мураббий қидираётганини айтди

Кеча "Бавария" клуби спорт директори Хасан Салихамиджич билан матбуот анжумани ўтказилди.

- "Герта"га қарши ўйинда жамоани Вилли Саньоль вақтинча бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Ўйлайманки, жамоа якшанба куни бўлиб ўтган воқеаларга тўғри реакция қилади. Энди ҳеч қандай баҳона йўқ. Айни пайтда олдимизда турган энг муҳим нарса бу Берлиндаги ўйин. Биз "Герта"ни мағлуб этишни истаймиз. Саньоль бошчилигида жамоа ғалаба учун бор кучини сарфлашига ишонаман.

Саньоль якшанба куни Берлинда топ жамоа майдонга тушиши учун қўлидан келадиган барча қилишига шубҳа йўқ.

Янги мураббий? Ҳа, биз ҳозир номзодлар устида бош қотиряпмиз. Аммо расман маълум бўлмагунча, биз бу ҳақида изоҳ бермаймиз. Якуний қарорни қабул қилганимиздан кейин албатта журналистлар билан алоҳида матбуот анжумани ташкил этилади.

Ҳа, мавсум стартида мураббийни алмаштириш "Бавария" учун нормаль ҳолат эмас. Жамоада шундай ҳолат кузатилдики, биз истеъфо ҳақида қарор қабул қилишга мажбур бўлдик. Сўнгги пайтларда жамоанинг ички муҳитидаги носоғлом кайфият натижаларга ҳам таъсир кўрсатаётганди. Шу боисдан ҳам ПСЖга қарши ўйин сабримизнинг сўнгги томчиси бўлди.

Бизга мавжуд муаммоларни бартараф эта оладиган, қийин вазиятда керакли қарорларни қабул қиладиган ажойиб мутахассис керак. Албатта, бу каби мутахассисни ҳозир топиш жуда қийин иш. Аммо биз керакли мураббийни топамиз.

"Бавария" ҳақида қайғураётган диққатига, сизлар биздан ҳавотир олманг! "Бавария" ушбу қийин вазиятдан кучлиларга чиқиб кетишга қодир", - дейди Хасан Салихамиджич.


"Герта"га қарши 7-тур учрашувидан кейин ФИФА кунлари туфайли кичик танаффус юзага келади. Айнан ушбу кичик танаффусда "Бавария" ўзининг янги бош мураббийини эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, клуб президенти Ули Хёнесс "Бавария"га бош мураббий сифатида Томас Тухелни таклиф этиши ҳақида ёзгандик.  Немис матбуотининг ёзишича, Томас Тухель билан музокаралар бошланган ва тез орада расмий маълумот эълон қилинади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика