UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  4 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  3 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  2 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман” Янгиликлар

Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”

Ёзги трансфер ойнасида "Навбаҳор"га ўтган Саидазамат Мирсаидов "лочинлар" сайтига интервью берди.

– Ассалому алайкум! Саидазамат, аввало жамоамизга хуш келибсиз!

– Ваалайкум ассалом! Раҳмат!

– “Навбаҳор”га ўтишингиз қандай содир бўлди? Жамоага сизни ким таклиф қилди?

– “Навбаҳор” клубидан менга жорий йил бошидан қизиқиш бор эди. Ўзимда ҳам мазкур жамоадан таклиф бўлгач, “Навбаҳор”да ўйнашга қизиқиш уйғонди. Боиси, клуб ўз олдига юксак мақсад,  яъни, чемпионлик унвони қўлга киритиш мақсадини қўйганди. Биринчи давра баҳслари якунланиб, давралар оралиғидаги танаффус юзага келгач, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовнинг таклифига биноан, жамоа таркибига қўшилдим.

– Жамоамиз сафига қўшилиб, машғулотларда ҳам қатнашишга улгурдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай?

– “Навбаҳор”да мени яхши кутиб олишди. Жамоада ички муҳит ҳам аъло даражада экан. Таркибга яқинда кўшилган бўлсам ҳам, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Машғулотлар  аъло даражада ва қизиқарли тарзда кечмоқда.

–  Жамоага мослашиш қийин кечмаяптими?

– Йўқ. Сабаби, таркибдаги деярли барча футболчилар менинг футболдаги акаларим десам, муболаға бўлмайди. Айримлари билан бирга тўп тепган бўлсам, баъзилари билан терма жамоада бирга машғулотлар олиб борганман. Улар менга жамоага мослашиш жараёнида ёрдам беришмоқда.

– Париж - 2024 Олимпиадаси таассуротлари билан ўртоқлашсангиз...

– Олимпиадада кутилган натижага эриша олмадик. Бунинг эса ўзига хос объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Жумладан, ташкилотчиликда ҳам камчиликлар етарлича бўлди. Ҳар куни қийинчиликка дуч келдик, Ўн беш дақиқалик йўлга бир  соатда етиб борар эдик, шунингдек, таомларга ҳам мослашиш қийин бўлди. 

– Олимпиадада ижобий натижа қайд этиб, “плей-офф” баҳсларига йўлланмани қўлга киритишингларга кўпчилик ишонганди. Аммо гуруҳ босқичи ўйинлари олимпиячиларимиз учун омадсиз якунланди. Сизнингча, яхши натижага эришиш учун жамоага нима етишмади, деб ўйлайсиз?

– Терма жамоамиз кучли гуруҳдан жой олди. Гуруҳимиздаги жамоаларнинг ярим финалгача етиб борганлиги буни исботлаб турибди. Бу уларнинг қандай кучга эга эканлигидан далолат. Биз ҳам рақибларга қарши тенгма – тенг кураш олиб бордик. Фақат ҳужумлар ўз якунига етмади.

Менимча, жамоамиз ҳам гуруҳдан чиқишни уддалаганида, ўйлайманки, биз ҳам ярим финалгача етиб борар эдик. Аммо тақдир экан, гуруҳ босқичидан кейин, мусобақани якунлашга мажбур бўлдик.

– “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги ва Суперлигадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

– Жамоа таркибидан яхши футболчилар жой олишган. “Навбаҳор” клубида футболни тушунадиган, севадиган раҳбарлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият томонидан жамоанинг ижобий натижаси учун ҳамма шароитлар яратиб берилган. Мураббийлар штабидан ҳам яхши мутахассислар ўрин олишган. Яна бир аҳамиятли томони, “Навбаҳор” мухлислари ҳам футболни севишади, ҳатто машғулотларга ҳам келиб, футболчиларни олқишлаб туришар экан.

Менимча, шундай шароит ва муҳитга яраша, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишимиз зарур. “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман.

Худо хоҳласа, ушбу ниятим амалга ошади.

– Сўнгги сўз ўрнида фикрларингиз...

– “Навбаҳор” жамоаси аъзолари ҳамда мухлисларига мени илиқ тарзда кутиб олишгани ва қўллаб-қувватлаб туришгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Айниқса, ишқибозларга шунчалик футболни севиб, жамоага келганимнинг илк куниданоқ ишонч билдиришгани учун катта раҳмат айтаман.

Бундай мухлислар ғалабаларга лойиқлар. Шу боис, биз чиройли ўйинларимиз билан уларни хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Мақсадимизни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика