"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди

Alisher Ostonov
21 дек 2025
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби жамоа ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидов билан битимни узайтирди.

"Мирсаидов билан тузилган шартнома муддати узайтирилди

"Навбаҳор" сафида якунланган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар орасидан етакчиларни келаси мавсумда ҳам "лочинлар" таркибида олиб қолишга ҳаракат қилинмоқда. 

Жамоамиз бош мураббийи Тимур Тоҳирович Кападзе тақдим этган шорт-лист асосида жамоамизнинг маҳоратли ҳимоячиси, якунланган мавсумда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2288 дақиқа ўйнаб, рақиблар дарвозасига 1 та гол уриб, 2 ассистни амалга оширган Саидазамат Мирсаидов билан келишувга эришилиб, у билан тузилган амалдаги шартнома муддати узайтирилди", — дейилади клуб хабарида.


Alisher OstonovMuallif
Manba: "Навбаҳор" матбуот хизмати