Саҳоб Рашидов - «Динамо» футболчиси
21 янв 2022 17:52
Янгиликлар
Саҳоб Рашидов - «Динамо» футболчиси
Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.
Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, Саҳоб Рашидов «Динамо» жамоаси сафига қўшилди. Клуб ва 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди. Рашидовларнинг кенжа вакили Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубидан «Динамо»га эркин агент сифатида таклиф этилди.
Саҳоб Рашидов 2018-2021 йиллар давомида «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қилиб, Суперлигада 47та ўйин ўтказишга улгурган. Хусусан, сўнгги мавсумда «Сўғдиёна» таркибида 13 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган ҳамда Суперлигада кумуш медалига эга чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар