

Ушбу ўйинда ёш ва истъедодли футболчи Саҳоб Рашидов Суперлигада дебют ўйинини ўтказди ва жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Ўйиндан сўнг Саҳоб Рашидов сайтимиз учун қисқача интервью берди.
- Дебют муваффақиятли бўлганидан хурсандман. Оғир аммо иродали ғалабага эришдик. Биздек ёшларга ишонч билдираётган жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушанга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қаршига кеча кўплаб жиззахлик мухлислар ташриф буюриб, сўнгги дақиқаларга қадар бизни қўллаб-қувватлашди. Айнан шу бизни олдинга интилишга ва ғалаба қозонишимизга туртки бўлди. Барчага миннатдорчилигимни билдирамиз - дейди Саҳоб Рашидов.




