Рюдигер, Алаба ва Васкес "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигаси ўйинига тикланади

Alisher
14 фев 2025, 21:32
"Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси жавоб ўйини олдидан "Реал" мудофаа ўйинчилари қайтади.

Бу ҳақда мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти хабар берди. 19 февраль куни бўлиб ўтадиган ўйинга Антонио Рюдигер, Давид Алаба ва Лукас Васкес қайтади. Шунга қарамай, улар душанбага қадар индивидуал дастурда машғулот олиб боради.

"Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги жавоб ўйини 19 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com