ОФК кубоги-2021. Рустам Ходжаев: "Тезкор гол футболчиларимни руҳан синдирди"

Aslanov Jasurbek
18 май 2021
ОФК кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турдан ўрин олган "Хўжанд" - "Насаф" (0:3) учрашувидан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим. Йигитларга ҳаракат қилишгани, интилишгани учун раҳмат айтаман. Рақиб "Насаф" кучли жамоа эди. Бу ўйинда ҳам билинди. Улар ўз ўйинини кўрсатишни уддасидан чиқа олди. Ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Боз устига тезкор гол футболчиларни руҳан синдирди, дея оламан. Ҳаёт давом этади. Футболчиларим ҳам салбий фикр билдира олмайман. Айтганимдек "Насаф" биздан кучли эканлиги сезилди. 

Олдинда яна битта ўйин қолди. Ички чемпионатимизда муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. "Истиқлол"га рақобат туғдиришга уриниб кўрамиз. 

Рақиб икки учрашувда ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Қанотлардан қанотларга тез ўтди. Биз буни билгандик. Футболчиларга берган кўрсатма ва талабларимизни бажаришга ҳаракат қилишди. Аммо ўхшамади",- дейди Рустам Ходжаев.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia