UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  61 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  0 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  1 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  13 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  3 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  8 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  12 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  84 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0

Рустам Умаров: "Дўстлик AIN"ни қарши ҳужумда ўйнаб мағлуб этдик" Янгиликлар

Рустам Умаров: "Дўстлик AIN"ни қарши ҳужумда ўйнаб мағлуб этдик"

Шу кунларда Самарқандда футзал бўйича XXI миллий чемпионат тўртинчи тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун турда дам олиш куни, ўйинлар эртадан яна давом эттирилади. Бир кунлик танаффусдан фойдаланиб, "Ардус" жамоаси дарвозабони Рустам Умаров билан кичик суҳбат уюштирдик.

- Сўнгги икки йил ичида тур ўйинлари биринчи марта Тошкентдан ташқарида ўтказилмоқда.
- Охирги тур ўйинлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Кўплаб Тошкент клублари сафарга чиқишни соғиниб қолишганди. Кимлардир учун дастлабки хизмат сафари бўлди десам ҳам бўлади.

Бу турда юқоридаги 3 ўрин учун шиддатли кураш кечмоқда. "Олмалиқ", "Дўстлик AIN" ва "Ардус" биринчи ўринга чиқиш учун курашмоқда. Очко учун фақат бу уч клуб курашмаяпти. Ҳар бир жамоа сўнгги сонияга қадар ўйнамоқда.

- Самарқанддаги аренанинг ҳолати қай даражада?
- Биз ўйнаётган зални тур бошланишига қадар етарли даражада тайёрлай олишмади. Тушунарсиз сабабларга кўра, майдон сирғанчиқ ва оёқда туриб бўлмаяпти. Бундай майдонда исталган футзалчи исталган пайтда кутилмаган хатога йўл қўйиши мумкин. Афсуски, ўйинчилар ўз маҳоратларини тўлиқ намойиш эта олишмайди. Биз бунга эътибор қаратмаган ҳолда ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳозир асосий мақсадимиз керакли ўринга эга бўлиш ва барча масалани плей-офф баҳсларида ҳал қилиш.

- Турнинг иккинчи кунида Қаршининг "Дўстлик AIN" жамоаси мағлуб этилди. Ана шу ўйин ҳақидаги фикрингиз?
- Биринчи турда биз "Дўстлик AIN" билан ўйнагандик. Уларга ютқазиб қўйгандик ва "Максам Чирчиқ" ҳамда "Нафис" билан ўйинларда очколар йўқотгандик. Агар шу иккита дуранг бўлмаганида биз биринчи ўринда бўлардик.

Бу турга яхши тайёрландик. Стандарт вазиятлар устида ишладик, ҳимоядан ҳужумга ўтишни синовдан ўтказдик. "Дўстлик AIN" билан баҳсда ҳимоядан ўйнаб қарши ҳужумга эътибор қилдик. Рақиб ҳам ҳисобни тенглаштириш ва олдинга ўтиб олиш учун имкониятларга эга бўлди. Аммо ғалабали натижани сақлаб қолдик.

Олдинда "Когон" ва "Олмалиқ" билан ўйинлар бор. Ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика