Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"
27 ноя 2024 15:45
Янгиликлар
Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"
"Бобур Арена"да "Динамо"ни йирик ҳисобда таслим қилган "бургутлар" энди йилни чиройли якунлашга ҳаракат қилади. Шу ўринда биз жамоанинг ёш ҳужумчиси Рустам Турдимуродовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Динамо" билан ўйин ҳужумларга бой ўтди. Йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада қийин бўлди дея оламан. Биз учун ғалаба зарур эди, боиси мухлисларимизни хурсанд қилишни истагандик. Иккинчидан жорий мавсум "Бобур Арена"даги охирги ўйинимизда майдонни юқори кайфиятда тарк этиш ёқимли бўлди. Бу мавсумда кўпроқ ўйин амалиёти берилди. Катта футбол тафтини анча яхшироқ ҳис қила бошладим. Қолаверса, кубокда ғолиб чиқдик. Ўз голларим билан ҳисса қўшдим. Яна бир жиҳат, Андижон мухлислари "Ултрас бургутлар" бу йил ёндиришди. Финалда ҳамма жойни қизил ранг қоплади. Барчаларига раҳмат деб қоламан.
Тўғри, Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилдик. Аммо "Навбаҳор" билан ўйин дерби мақомида ўтади. Улар финалдаги мағлубият алами билан тушишади. Биз буни биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз",- дейди Рустам Турдимуродов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар