

Биз бу борада маълумот олишга муваффақ бўлдик. Ҳамюртимизнинг жароҳати жиддий эмас. Рустам Ашурматов бугун МРТ қилинган ва текширув натижасида унинг оёқ суягида синиш ҳолати қайд этилмагани аниқланди. Эртага яна таҳлиллар топширилади. Ҳимоячининг қачон сафга қайтиши эса номаълумлигича қолмоқда.



