UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  2 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  1 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  14 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  22 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  4

Рустам Ашурматов: "Терма жамоадан чақирувни анчадан буён кутаётган эдим" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Терма жамоадан чақирувни анчадан буён кутаётган эдим"

Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубида фаолият олиб бораётган Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоанинг октябрь ойидаги йиғинига чақирилди.

Корея биринчи лигасида биринчи мавсумни муваффақиятли тарзда ўтказаётган ҳимоячи билан Тошкентга келишидан аввал суҳбатлашдик.

- Узоқ танаффусдан сўнг яна миллий терма жамоадан чақирув олдингиз. Бу хабарни эшитганда нималарни ҳис қилдингиз?

- Миллий термага чақирилишимни тўғриси анчадан бери кутаётгандим, сабаби охирги пайт терма жамоадан анча узоқлашиб қолгандим. Бу чақирув мен учун олдинга қўйилган янги қадам бўлади деб ўйлайман. Ичимдаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин, лекин мураббийларнинг эътиборига тушганимдан жуда ҳам хурсандман. Худо хоҳласа уларнинг ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

- Олдинда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яман ва Сингапур билан ўйинлар кутиб турибди. Бу баҳслардан нима кутаяпсиз?

- Албатта жамоа фақат ғалаба учун майдонга чиқади ва ғалаба бўлиши учун ҳам мураббийлар штаби ўзгартирилди деб ўйлайман. Мени ўйинлардан нима кутишим эмас, нима қила олишим кўпроқ қизиқтиради. Терма жамоага ким чақирилса ҳам бор кучимиз билан ўйнашимиз шарт ва бунга мажбурмиз. Сабаби мамлакат бош жамоасида ўйнаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.



- Вадим Абрамов бош мураббий бўлганига қандай муносабатдасиз?

- Албатта ижобий. Лекин мураббий алмашиши бу оддий хол. Сабаби натижа бўлмаганда албатта биринчи мураббийдан сўралади. Шунинг учун Эктор Купернинг ўрнига Вадим Карленович тайинланди деб ҳисоблайман. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам қўлимиздан келган ишни қиламиз, хато қилишга умуман ҳаққимиз йўқ. Халқимиз узоқ йиллардан бери Жаҳон чемпионатини кутади, 2022 йил Қатардаги мундиалга йўлланма олиш учун барчамиз ҳаракат қиламиз.

- Сиз ўйнаётган "Гвангжу" клуби Жанубий Корея биринчи лигасида пешқадамлик қилмоқда. Олий лигага чиқиш клуб учун қанчалик катта муваффақият бўлади?

- Тўғри айтдингиз, жамоамиз ҳозирда чемпионатда 1-ўринда бормоқда. Ниятимиз К1-лигага чиқиш. Бу биз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Клуб раҳбарияти, мураббийлар ва биз футболчилар бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ишлаяпмиз. Жамоамиз жуда ҳам аҳил, нимадир бўлиб юқори лигага чиқа олмасак бу биз учун ҳақиқий фожиага айланади.

- Кореядаги ўйнаётганингизда деярли бир йил бўлди. Бу мавсум сиз учун қандай ўтмоқда?

- Мен учун жуда ҳам яхши ўтмоқда деб бемалол айта оламан. Чунки клубимизнинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олдим ва ғалабаларга муносиб ҳисса қўшяпман. Насиб бўлса шу руҳда давом этишим керак.



- Жанубий Кореяда сизга нима етишмаяпти?

- Нимадир етишмаяпти деб айтолмайман, лекин оилам ёнимда бўлганда яҳшироқ бўларди. Онамни, акамни ва синглимни жуда ҳам соғинаяпман.

- Клубдаги футболчилар билан қандай тилда гаплашаяпсиз?

- Жамоадошларим билан инглиз тилида гаплашаман. Тўғри кореялик футболчилар инглиз тилини унча яхши билишмайди, лекин амаллаб тил топишаяпмиз, шу қаторда ўзим ҳам ҳам корейс тилидан баъзи сўзлани ўрганиб олганман. Фаолиятимни юқори савияда давом эттириш учун қўлдан келганича ҳаракат қиляпман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика