Рустам Ашурматов: "БАА билан натижа эмас, ўйинни шакллантириш муҳим деб ўйлайман"

Tolibjon Qosimov
11 ноя 2017
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Рўзиқул Бердиев бошчилигида биринчи машғулотни ўтказди.

"Пахтакор" марказий стадионида ўтказилган машғулотдан олдин йиғинга чақирилган Рустам Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Рақиб ҳақида ҳозирча етарли маълумотларимиз йўқ, мураббийларимиз энди бизга улар ҳақидаги маълумотларни етказишади ва шунга қараб тайёрланамиз. Лекин, интернет орқали уларнинг таркибини кўриб чиқдик. Уларда ҳам кўплаб таниқли ўйинчилари йўқ, БАА ҳам ҳудди биз каби янгиланган таркиб билан йиғин ўтказмоқда.

Терма жамоада янги таркиб йиғилгани билан футболчиларнинг ҳаммаси бир-бири билан яхши таниш. Сабаби, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида кўп бор майдонда тўқнаш келганмиз. Бу янги бош мураббий билан биринчи ўйинимиз бўлади ва бунда натижа энг муҳими бўлмаса керак, муҳими ўйинни шакллантириш деб ўйлайман", - деб айтиб ўтди Ашурматов.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia