Рустам Абдуҳамидов: "Вақт чўзиш футболнинг бир қисми"

Narzulla Saydullayev
14 май 2018
"Истиқлол" - "Шўртан" учрашувида мезбонларнинг энг яхши футболчиси Рустам Абдуҳамидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин жуда оғир ўтди. Жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимдаги гол эса эътиборсизлик оқибатида юзага келди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар жамоамизга ёрдам берди. Иккинчи бўлим жуда асабий ўтди. Вақт чўзишга биз ҳаракат қилмадик. Аммо вазиятлар шуни тақозо этди. Аммо вақт чўзиш ҳам футболнинг бир қисми. Агар рақиб ғалаба қозонаётган бўлганида улар ҳам вақтни шундай чўзишган бўларди", - дейди Абдуҳамидов.

Беҳруз Холиқов ёзиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia