UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  1 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   5 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпуарарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   8 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12 02:55ЕЧЛ. "Барселона" "Црвена Звезда" дарвозасига бешта гол урди, "Бавария" "Бенфика"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  28 01:00ОЧЛ 2. "Насаф" Голбаннинг хатолари сабаб мағлуб бўлди  7 00:53Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"  11 23:49"Ал Ҳилол" Неймар энг камида бир ойга сафдан чиққанини тасдиқлади  0 23:23ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" "Қувайт СК"ни мағлубиятга учрата олмади. Бу "Насаф"нинг имкониятларини бироз оширди (гуруҳдаги вазият)  15 22:55Россия кубоги. "Рубин" ва ЦСКА чорак финалнинг илк баҳсида дуранг қайд этди. Файзуллаев 71, Раҳмоналиев 85 дақиқа ҳаракат қилди  5

Руслан Аҳмедов: "Биринчи даврада бир сўм ойлик олганимиз йўқ" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Биринчи даврада бир сўм ойлик олганимиз йўқ"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман. Барибир жамоа футболчилари биздан кўра савиялироқ. Биз эса кутилганидек ҳимоявий услуб танлагандик. Режамиз дастлабки 15-20 дақиқаликда рақибнинг катта темпига туриб бериб, гол ўтказиб юбормаслик, кейинчалик темпни тенглаштириб, гол уришни истагандик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятимиз бўлди. Ундан фойдаланишимиз керак эди. "Локомотив"ни яна бир бор табриклайман. Уларга омад тилайман. Жамоа ўз олдига қўйилган вазифасини бажаради деб ўйлайман. Шу сабабдан улар ҳозир етакчи бўлиб туришибди. Ҳаёт давом этади. Ютқаздик. "Локомотив" биринчи ўринда эканлиги бекорга эмаслигини кўрсатди. Биз кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Биринчи даврадаги ўзаро ўйинда "Хоразм"да кўпроқ имконият бўлганди. Бугун эса аксинча. Бу ўйинларда мезбон фактори роль ўйнадими?

- Албатта, мезбон фактори доимо роль ўйнайди. Айниқса майдон сифатида. Масалан, биз бошқачароқ майдонда машғулот қиламиз. "Локомотив" майсаси эса жуда юқори савияда, тўп тез юради. Шу боисдан йигитларим анчагина қийналади. Паслар тезлиги, ҳаракат тезлиги бошқача. Юу эса доимо ўз сўзини айтади. Биз эса барибир ҳимояда ўйнадик. Хоразмдаги ўйинда ҳам 70 фоиз тўпни ушлаб турди "Локомотив". Ўшанда стандартдан кейин гол уриб, асосан қарши ҳужумларда ўйнагандик. Кам ҳужум қилганимизга илк навбатда майдон сифати ҳалақит берди. Шунда ҳам ҳаракат қилдик. Тўп бошқача сакрагани учун биринчи голни, рикошет бўлгани учун иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ҳеч бўлмаса дуранг ўйнаб кетишни ният қилгандик. Майли бу футбол.

- Биринчи бўлимдан кейин дарвозабоннинг алмаштирилиши ўтказиб юборилган голлар сабаблими?

- Ҳа, бу ерда бошқа сабаб ҳам бор. Биринчи голни ўтказиб юборгандан кейин дарвозабон ўзини йўқотиб қўйди. Дарвозабон ярим жамоа дейишади-ку. Ҳаяжонлангани учун алмаштирдик. Голдан кейин у бир қанча вазиятларда нотўғри ўйнади. Ҳимоядан чиқиб кетиш борасида ўзимизнинг режаларимиз бор эди. У шундай режаларда хато қилди. Шунинг учун уни алмаштиришга тўғри келди. 

- Айниқса иккинчи бўлимда ҳимоядан чиқишда жамоа кўп хато қилди. Бу олдинги ўйинларда ҳам кузатилаётганмиди?

- Ҳа, кузатилаётганди. Бугун айтганимдек, "Локомотив"нинг прессинги жуда кучли бўлди. Хатолар эса дарвозабондан бошланди. Биринчи паснинг нотўғри бўлганлиги сабабли барча схемалар бузилади. Биз бошқача йўналишни режа қилгандик, бироқ дарвозабон ҳаммасини бузиб ташлади. Шу сабабли ҳимоядан чиқишда кўп хато қилдик. 

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўзингиз учун керакли нуқталарни кучайтира олдингизми?

- Йўқ, чунки бизда молиявий томондан ҳолат яхши эмас. Бизга фақатгина 20 июндан расмий тарзда ҳомий бириктирилди. Бунгача жамоа биринчи даврада бир сўм ойлик олгани йўқ. Шу боис биз жамоага савияли футболчилар чақира олмаймиз. Биздан 6 нафар футболчи кетган бўлса, фақатгина икки футболчини таркибга жалб қилдик. Қолганига эса ёшлар билан ишлаяпмиз. Секинлик билан молиявий томондан барқарорлашяпмиз, "Узтелеком" қарзларни ёпишга ҳаракат қиляпти. Ёзги трансферларда эса биз анчагина қийналдик. Бюджетимиз кам, биринчи даврада ойлик берилмагани учун футболчиларни олиб келишнинг иложи бўлмади. Балки келаси йили бўлиб қолар. Молиявий томондан яхши бўлиб турсак, таркибни кучайтирармиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика