Руни: "МЮнинг бир гуруҳ ўйинчиларида на характер, на юрак бор"
12 сен 2022 18:55
Янгиликлар
Руни: "МЮнинг бир гуруҳ ўйинчиларида на характер, на юрак бор"
"Қизил иблислар" собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Эрик тен Ҳаг қўл остидаги МЮ ҳақида тўхталиб ўтди.
"Тен Ҳаг ўйинчиларга таъсир ўтказиш учун жуда кўп талаблар қўйишига тўғри келади. Аммо бу ўйинчилар гуруҳи билан қийин бўлади. Уларнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш учун кескин нарса қилиш лозим. Улар ҳис-туйғулардан маҳрум – на характер, на юрак бор.
Мен ҳар бир футболчи ҳақида гапирмаяпман. Магуайр ва Фред ҳар доим тер тўкишади. Мактоминей ҳам Скоулз ёки Кэррик бўлмаслиги мумкин, лекин у доимо майдонга чиқиб, жасорат кўрсатади. Улар жамоавий руҳни юксалтиришга ҳаракат қилишяпти, аммо бунинг учун ҳар бир ўйинчи масъулиятни ҳис қилиши даркор.
Мен футболчиларнинг қўлларини юқорига кўтариб, жамоадошларига бақираётганини кўраман, лекин улар ўз-ўзини ислоҳ қилганини кўрмаяпман", – деди Руни.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар