Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"
13 мар 23:25
Янгиликлар
Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Уэйн Рунининг фикрига кўра, жамоадан 10-15 футболчи кетиши керак.
"МЮнинг ҳозирги таркиби йўқолиб қолгандек, бўм-бўшдек таассурот ўйғотади.
Гарчи Бруну кўп асабийлашса-да, натижа келтиришда давом этмоқда. Таркибда жиддий ўзгаришлар қилиш керак. 10-15 нафар футболчи жамоадан кетиши керак деб ўйлайман. Табиийки, бундай бўлмайди. Ҳозирги таркибдан ҳеч ким масъулиятни бўйнига олишни истамаяпти. Фақатгина Бруну ва Майнуни таркибда олиб қолган бўлардим.
Клубнинг ҳозирги маданиятида мағлубиятни жуда енгил қабул қилишмоқда. Футболчилар ўйиндан кейин шунчаки: "Энди кейинги баҳсни ўйлашимиз керак", дейишяпти. Характер кўрсатинг ва майдонда курашинг. Уларнинг ўйинларини кўриш жуда оғир ва оғриқли", - деди Руни.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар