

"Бу иш. Ишнинг бир қисми. Ҳар қандай ишга жойлашаётганимизда бундай ҳолатлар бўлиши мумкинлигини биламиз.
"Бирмингем"га келганимда менга катта босим бўлиши мумкинлигини билардим, ишонаманки Эрик тен Хаг ҳам "Манчестер Юнайтед"да шундай бўлишини билган. Уларда барчаси жойида эмас. Ўйлайманки, футболчилар масъулиятни кўпроқ ўз зиммаларига олишлари керак. У ерда баъзи футболчилар ўз даражаларида ўйин кўрсатишмаяпти.
Албатта барчаси мураббийга боғлиқ. Сўнгги пайтларда у танқидларга учрамоқда, аммо футболчилар ҳозиргидан кўра кўпроғига қодирлар", - деди Руни.



