

Уэйн Руни тўп тепаётган "Ди Си Юнайтед" ўз майдонида Давид Вильяси бор "Нью Йорк Сити"ни қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда Рунининг дубли жамоасига 3:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Шу тариқа, "ДС Юнайтед" МЛС плей-офф беллашувларида иштирок этишни кафолатлаб қўйди.


Маълумот учун, Уэйн Руни жамоага келган пайтда "ДС Юнайтед" турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган эди. Ҳозир эса плей-оффга йўлланма нақд қилинди. Руни МЛСда жами 19та ўйин ўтказди ва 12та гол уриб, 6та голли пас берди. 32 ёшли инглиз охирги 6 ўйинда 8та гол урди.

"ДС Юнайтед" Руни келгунига қадар:
Ғалаба: 2та
Дуранг: 7
Мағлубият: 5
Тўплар нисбати: -6
"ДС Юнайтед" Руни келганидан сўнг:
Ғалаба: 12та
Дуранг: 4
Мағлубият: 3
Тўплар нисбати: +18





