Руни, Марсьяль ва Рэшфорд "Челси"га қарши ўйнамайди

Tolibjon Qosimov
13 мар 2017
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчилари Уэйн Руни, Антони Марсьяль ва Маркус Рэшфорд Англия кубоги чорак финали доирасида "Челси"га қарши Лондонда кечадиган баҳсда иштирок эта олишмайди.

Бу ҳақда "ESPN FC" хабар берди.

Руни ва Марсьяль жароҳат олган, Рэшфорд эса касал бўлиб қолган. Лекин, айрим манбаларда Рэшфорд умумий жамоадан кейин алоҳида Лондонга йўл олгани айтилмоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ESPN FC