Руни: “Каземиро ёки Эриксен? Де Йонг!”
24 авг 2022 09:10
Янгиликлар
Руни: “Каземиро ёки Эриксен? Де Йонг!”
“Манчестер Юнайтед” собиқ форварди Уэйн Руни 30 ёшли Каземиронинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
“Келажакка қараш кераклиги ҳақидаги фикримизга қайтамиз. Идеал ҳолатда улар 20-25 ёш атрофида бўлган ўйинчиларни сотиб олиши керак ва Каземиро худди Кристиан Эриксенга ўхшаш, у яхши ўйинчи бўлган, аммо клубнинг олдинга силжишига кўмаклаша оладими?
Тен Хагнинг ярим ҳимоядаги асосий мақсади бўлган Френки де Йонг яхшироқ мослашган бўларди. Каземиро варианти эса кутилмаганда пайдо бўлганга ўхшайди ва тен Хаг келганда, устувор вазифа сифатида уни олиб келмоқчилигини айтганда, бундан ҳайрон қолардим.
Де Йонг трансфери барбод бўлганидан кейин, МЮ Каземирони олиб келди, чунки бунга имкон бор эди”, дейди Руни.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар