МЮ "Олд Траффорд"да навбатдаги антирекорд ўрнатди
25 ноя 2025 09:18
Янгиликлар
МЮ "Олд Траффорд"да навбатдаги антирекорд ўрнатди
Opta статистик сайти хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" биринчи мартда АПЛ доирасида "Олд Траффорд"да рақиб четлатилган баҳсда мағлуб бўлди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" аввалги ўйинларнинг 36 тасида ғалаба қозонган, қолган 10 тасида дуранг натижа қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Эвертон”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонлар 13-дақиқада Идрисса Гуе жамоадоши Майкл Киннинг юзига зарба бергани учун қизил карточка олиб, бир киши кам бўлиб қолганди.
"Манчестер Юнайтед" ҳозирда 18 очко билан АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар