

Ушбу баҳс олдидан “НБУ-Осиё” жамоаси бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев учрашув олдидан саволларимизга жавоб берди.
-“НБУ-Осиё” 7та ўйинда кетма-кет ғалаба қозонди. Бу қанчалик қийин бўлди?
-Ҳар бир учрашувга худди сўнгги баҳсдек чиқамиз. Сафарда ҳар сафар ғалаба қозониш жуда ҳам оғир, лекин мароқли. Машғулотда нима қилган бўлсак ўйинларда мана шуни амалга оширяпмиз.
-“Хоразм” билана ўйиндан нима кутяпсиз?
-Бугун кимда кўпроқ ғалабага бўлган иштиёқ юқори бўлса ўша жамоа зафар қучади.
-Бунуги рақибинглар ўз уйида мағлубиятга учрамаяпти. Бу сизлар учун ўйиндан олдин босим ўтказадими?
-Бизга босим ўтказмайди. Сабабини боя айтиб ўтдим. Куни кеча “Хоразм” жамоасининг ўйинлари ёзилган дискни кўриб чиққанман ва шогирдларимга уларга қарши қандай ўйин ўтказиш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар берганман.
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди



