UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  0 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  2 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  63 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Насаф" - АГМК учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашганига йигитлардан миннатдорман. Аммо ғалаба қозона олмадик. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан, яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчидан, ҳакамликдан қониқмадик. Асосан икки вазиятда - Маркога жароҳат етказилган пайтда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатиш керак эди. Кўплаб баҳсларга бой бўлган 11 метрлик жарима тўпи. Фикримча, олиб келинган ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди. Чунки асосий қарорни инсонийлик фактори ҳал қилмоқда.

- Ҳакамга қарши протест ёзилдими?

- Бу нарса ҳеч нимани ўзгартирмайди. Бундай ҳолатдан биз илк марта жабр кўрмаяпмиз. "Олимпик" билан ўйинда чизиқдан ўтган тўпни ҳам ҳисоблашмади. Улар бу ҳолат бизга яхши кўринмади дейишди. "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам гол ўтказиб юборган вазиятимизда қўполлик бўлганди. Бу баҳонамаску, шунчаки ВАР орқали ривожланмаслигимизни билдим.

- Легионерларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз легионерларни рақобат учун таклиф қилганмиз. Бизда асосий таркиб бор. Улар ушбу футболчиларга рақобат қилиши керак. Шунинг учун уларни жамоага таклиф қилганмиз. Агарда улар тайёр бўлмаса, ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика