UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият олдимизга аниқ вазифа қўймаган" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият олдимизга аниқ вазифа қўймаган"

"Обод" - "Насаф" (0:6) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Ишончли ғалабага эришдик. Футболчиларимиз маҳоратлироқ эдилар, буни ҳисобда ҳам акс эттирдик. "Обод" тўп билан яхши муомала қилишини ва қисқа паслар беришга уста эканликларини билдик. Шу боис тўпсиз яхши ҳаракат қилишимиз керак эди. "Обод" биринчи гол ўтказгач мезбонлар ҳимояни унутиб қўйишди ва ҳисоб йириклашди. Балки уларда қандайдир тушкунлик бўлгандир.

Соат 16:00да бошланди. Озгина иссиқ бўлди. Бундай ҳавода тез ўйнаш қийин. Фақат позицион ўйин кўрсатдик. Иссиқ таъсир қилди.

Ҳар йили юқори ўринлар учун курашинглар деган вазифа қўйилади. Бизга кубокни олинглар ёки чемпион бўлинглар дейилмайди. Биз юқори ўринлар учун курашни давом эттирамиз. "Локомотив" чемпионликни бериб қўяди деб ўйламайман. Иккинчи ўрин ОЧЛ йўлланмасини беради. Шу боис кураш кескин кечади. Ҳозир мусобақа жадвалига қарасак 6та клуб курашиши мумкин.

Мавсум давомида энг ноқулай рақиб бу "Бунёдкор" бўлди. Икки марта уларга ютқаздик.

Ислом Кенжабоев нимага ўйнамади? Охирги пайтда кўп ўйин ўтказаяпмиз. Ҳали у ёш ва ҳар тур 90 дақиқадан ўйнай олмайди. Шу боис унга дам бериш мақсадида захирада қолдирдим, - дейди Рўзиқул Бердиев. 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика