UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  9 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  25

Рўзиқул Бердиев: "Мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи - Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилдик деб, ўйлайман. Улар албатта бугунги ўйиндан ғалаба кутишганди. Бугун уларга қувонч улашганимиздан хурсандмиз. Мана ярим финалга ҳам йўлланмани қўлга киритдик.
 
Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, йигитларда озроқ ҳаяжон бўлди. Янги ўйинчиларимизнинг ҳам жамоамиз ўйинига тўлиқ киришиб кетишига озроқ вақт керак бўлади. Баъзи камчиликлар ҳам кўзга ташланди, буларнинг устида ишлаймиз ва кейинги ўйинларга яхши тайёргарлик кўрамиз.
 
Нега Черанни ўйин бошидан туширмадик? Драганнинг Қаршига келганига бугун тўрт кун бўлди, бизнинг тайёргарлик машғулотларимизда иштирок этгани йўқ. Легионерларимиз ҳали тўлиқ ўйинга тайёр эмас. Улар ўз устида ишлашади ва жисмоний тайёргарликларини яхшилаб олишади. Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз, Драган бугун яхши ўйинчи эканлигини озроқ ўйнаса ҳам кўрсата олди. Ўйлайманки, иккинчи даврада унинг бизга катта фойдаси тегади. Худди шундай Красич ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатди, аммо унинг ҳам жисмоний тайёргарлиги кўнгилдагидек эмас. Албатта, биз уларга ўзлари устида кўпроқ ишлашга имкон берамиз.
 
Шахбоз Эркиновни бугун “Андижон” жамоаси ҳимоячилари жуда қаттиқ қўриқлашди, чунки унинг ўйинини улар билишарди. Шунга қарамасдан у яхши ҳаракат қилди ва вазиятлар ярата олди. Аммо ундан кейинги ўйинларда яхши натижа кутиш мумкин, жамоамизга ёрдами тегади.
 
Баъзи ўйинчиларимизни бугунги ўйинга туширмаганимизнинг сабаби, масалан ёш футболчиларимиз яқинда Сингапурдан учиб келишди, биз уларга кўпроқ дам беришга қарор қилдик.
 
Жамоадаги рақобат? Рақобат бизга керак, қачонки жамоада соғлом рақобат бўлса, йигитларда доим ўсиш бўлади, улар ўз устиларида кўпроқ ишлашади. Бизда ҳозир қанот ярим ҳимоясида рақобат камроқ, ўйлайманки бунинг ҳам ечими бор.
 
Биз яқинда ўзимизнинг собиқ ўйинчимизни мураббийлар штабига жалб қилдик, бу – Николай Минчев. Албатта уни танийсизлар, молдовиялик мутахасис. Аввал жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Минчев бизда асосан селекция ишларимизда ва ўйинчиларни техник томондан тайёрлашга ёрдам беради.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика