UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  0 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  4 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  29 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  3

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди"

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" ўртасида ўтказилган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан (3:1) кейин мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Зафармурод Абдираҳматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни яхши бошладик. Гол ўтказгунимизча иккита яхши вазиятга эга бўлдик, бироқ кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан йигитлар ишончни йўқотишмади ва ғалабага эришдик. Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди. Бу йил стадионимизда ўтказилган сўнгги ўйинда ғалаба қозонганимиз ҳаммага яхши кайфият улашди".

Зафармурод Абдираҳматов: "Уч очко учун майдонга тушгандик ва мақсадимизга эришдик. Баҳс мухлисларбоп бўлди. Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман".

- Умар Эшмуродовнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Ғалаба осон бўлмади. Бу жамоа тартибли ўйнашини айтган эдим, бугун ўша гапларнинг исботини кўрдик. Футболчиларни нега алмаштирдим? Ўйин услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик. Умар Эшмуродов танаффусда ўйнай олмаслигин айтди. Шу сабабли уни алмаштирдик.

- Умар Эшмуродовнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқ, шундайми?

- Оёғини ушлаб, ўйнай олмаслигини айтди. Шифокорлар кейинроқ футболчи ҳақида маълумот беришади.

- "Насаф" сўнгги баҳсда ғалаба қозонмаса, гуруҳда қолиб кетиши мумкин. "Ал Садд"га қарши баҳсда қандай ўйин кўрсатиш ниятидасиз?

- Бу учрашувда натижа учун ўйнашга мажбурмиз. Очиқ ўйин кўрсатармиз, балки ёпилиб олармиз. "Ал Садд" ўз уйида жуда яхши ҳаракат қилади. Тартибли ўйин кўрсатишимиз керак. Бошқа ўйин натижаси ҳам бизга таъсир қилиши мумкин. Қатар клубига қарши баҳсда фақат ижобий натижага ҳаракат қиламиз.

- Саволим Зафармуродга. "Ал Файсали"га қарши иккала баҳсда ҳам гол ура олдингиз. Гол уришнгизни аввалдан сезганмидингиз?

З. Абдираҳматов: Ўйиндан аввал мураббийимиз вазият бўлса имкониятдан фойдалан, тепиб кўр дегандилар. Биринчи баҳсда ҳам шундай бўлганди.

Рўзиқул Бердиев: Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугунги баҳсни стадионда кузатган, телевизордан томоша қилган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика