UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  15 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:2 (матнли трансляция)  122 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3

Рўзиқул Бердиев: "Ал Садд"га ҳужумкорликдан бошқа услуб ярашмайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ал Садд"га ҳужумкорликдан бошқа услуб ярашмайди"

ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Ал Садд"га қарши ўйиндан олдин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда футболчи Ғолиб Ғайбуллаев фикрларини билдирди.

- Аввало фурсатдан фойдаланиб, устоз ва мураббийларни бугунги байрам билан табриклайман. Айнан устозлар, мураббийларнинг кўрсатмалари, билимлари сабабли шу даражадамиз. Эртанги рақибимиз ҳақида тўхталсам, улар анчагина тажрибали жамоа. Бизга яхши таниш. Сифатли футбол ўйнайди. Бу ўйинга яхши тайёргарлик олиб бордик. Эртага фақатгина ижобий натижани мақсаж қилиб майдонга тушамиз. Бунинг учун майдонда рақибдан кўра кўпроқ меҳнат қилишга тўғри келади. Чунки ОЧЛда ўткинчи жамоалар йўқ, оддий ўйинлар бўлмайди. Жиддий тайёрландик, йигитлар ўйинга шай ҳолатда. Омадни ўз томонимизга оғдириб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Ғолиб Ғайбуллаев: - "Ал Садд" бизга бегона жамоа эмас. Ўтган йили ҳам уларга қарши тўқнаш келгандик. Таркиби яхши, сифатли жамоа. Қатарда юқори обрўга эга. Барчасини ҳисобга олган ҳолда яхши тайёрландик. 

- "Ал Садд" билан бир неча марта тўқнаш келгансизлар. Жамоанинг айни дамдаги ҳолатини қанчалик ўргандингиз, рақибнинг нозик нуқталари қандай?

- Яна бир нарсани таъкидлаш керак, ОЧЛ ўйинларини ўз майдонимизда ўтказмаганимизга анча бўлганди. Ўйлайманки, бу мухлисларга ҳам анчагина хурсандчилик тақдим қилади. "Ал Садд" билан ўтган мавсумда ҳам ўйин ўтказдик, бир неча йиллар олдин бир гуруҳдан ўрин олгандик. Адашмасам, 4 ўйинда 2 марта ғалаба қозониб, 1тадан дуранг ва мағлубият қайд этганмиз. Ушбу рақиб билан натижалар ёмон эмас, шу сабабли эртага ҳам ижобий натижа кутсак бўлади. Бунинг учун катта меҳнат ва куч талаб қилинади. "Ал Садд" Осиёнинг етакчи клубларидан бири ҳисобланади. Бир неча йиллар олдин ОЧЛ финалигача етиб борган. Таркибдаги футболчилар Қатар термасининг асоси ҳисобланади. Қатарнинг Россияга қарши ўртоқлик ўйинида "Ал Садд"нинг умумий ҳисобда 12 футболчиси иштирок этган. Жамоанинг сўнгги натижалари ҳам ёмон эмас. Кубок ҳали бошланмади, чемпионатда эса етакчи бўлиб турибди. Улар 5 ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозонган. Рақибни имкон қадар ўрганишга ҳаракат қилдик. Йигитларга рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини тушунтириб бердик. Эртанги ўйинда футболчиларим бу жиҳатларга эътибор қаратади.

- Иккинчи даврада Ҳусниддин Алиқулов жамоадан кетганди. Алибек Давронов эса Осиё ўйинларида иштирок этяпти. Унинг ўрнини қай тариқа ёпиш ниятингиз бор?

- Албатта, улар биз учун жиддий йўқотиш. Улар нафақат ҳимояда, балки, ҳужумда ҳам яхши ҳаракат қиларди. Лекин таркибда уларнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар бор. Биз барчасининг имконини топишимиз керак. Чунки футболда футболчининг жамоадан кетиши оддий ҳолат. Кейинги ўйинларда ички захирадаги футболчилардан ҳам фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бир-бирининг ўрнини боса оладиган футболчилар таркибда бор. 

- "Насаф"нинг ОЧЛдаги режаси қандай?

- Ўтган йили гуруҳ босқичидан ўтиб, плей-оффга йўлланма олдик. Бу йил ҳам асосий мақсадимиз шу. Бу осон бўлмаса ҳам, бизда бунинг учун тажрибамиз ва маҳоратимиз етади. Ўйинлар кўрсатяптики, биз қолган икки жамоадан ортда эмасмиз. Рақибдан жамоа сифатида кучли бўлишимиз ва ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушишимиз керак. Шундагина биз кўзланган мақсадга албатта эришамиз.

- "Насаф"нинг "Ал Садд"га қарши ўйинларида Рўзиқул Бердиев ва Ғолиб Ғайбуллаевга қайси йўл қўйган хатолари унутилмас сабоқ бўлиб қолган?

- Ушбу рақибга бир марта ютқазган бўлсак-да, йирик ҳисобда мағлуб бўлганмиз. Шу ҳолат аламли бўлган. Аслида бу даражадаги ўйинларда юқори даажада эътиборли бўлиш, ҳар бир вазиятда эҳтиёткор ҳаракат қилиш керак. ОЧЛ ўйинларида бу энг асосий талаб қилинадиган нарса. Эртага бундай хатоларни қилмасликка ҳаракат қиламиз. Лигадаги ўйинлар кўрсатиб турибдики, исталган жамоа етакчи сифатида қаралган рақибига муаммолар туғдирмоқда. Шу сабабли камроқ хато қилсангиз, натижанинг яхши бўлишига сабаб бўлади. "Ал Садд"га қарши ўйинларда иштиёқ кўп нарсаларни ҳал қилиши мумкин. Шу боис йигитларни ушбу баҳсга руҳан ҳам яхши тайёрлашга интиламиз. 

- "Насаф"да йўқотишлар борми?

- Ҳа, бор. Лекин бизда уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар етарлича. Умар Эшмуродов "Олимпик" билан ўйинда кўп бўлмаса-да, майдонда ҳаракат қилди. Ундан кейин тўлақонли машғулотларни олиб борди. Балки Умарнинг жисмоний ҳолати унчалик яхши эмасдир, бироқ унинг тажрибаси эртага бизга асқотиши мумкин. Ҳужумчи масаласида. Чавес машғулотларда иштирок этяпти, лекин ўйинга тўлиқ тайёр эмас. Ҳали вақт бор, барчасини вақт кўрсатади. Ким яхши тайёрланган бўлса, ўша майдонда бўлиши керак. 

- Бир марта "Ал Садд"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида рақибнинг ҳужум чизиғи кучли эканлигини ва уларга қарши очиқ ўйин кўрсатиб бўлмаслигини айтгандингиз. 2023 йилда ушбу рақибга қарши очиқ ўйин кўрсатиб бўладими ёки ҳали ҳам рақибнинг ҳужум чизиғи кучлими?

- "Ал Садд"нинг ўзига ҳос футболи бор. Улар доимо ҳужумкорликка эътибор қаратишади. Ҳужум чизиғидаги легионерлари алмашган. Улар индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар. Шу сабабли улар позицион ҳужумда ҳам, қарши ҳужумда ҳам яхши ҳаракат қилишади. Хоҳлайсизми йўқми, "Ал Садд" Сизни ҳимоядан чиқишга мажбурлайди. Ўз навбатида ҳимояда яхши ўйин кўрсатиш керак. "Ал Садд"га ким мураббий бўлиб келса ҳам, уларда футболчилар алмашса ҳам, ҳужумкорлик йўқолмаган. Уларга бошқа ўйин ҳам ярашмаса керак. Шу сабабли улар доимо Осиёда етакчи бўлиб туришибди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика