Рой Кин: “Кўпинча Фернандешни мақташади, аммо “Ман Сити”га қарши ўйинда у ҳеч нарса қилолмади”

Eldor Akmurzayev
7 янв 2021
МЮ афсонаси Рой Кин Бруну Фернандеш ҳақида гапирди.

“Сўнгги бир неча ойда Фернандешни жуда кўп мақташди, одамлар уни Кантона ва бошқа афсоналарга қиёслади. Бироқ, “Манчестер Сити”га (0:2) қарши баҳсда у ҳеч нарса кўратолмади. Юқори савияли футболчилар муҳим ўйинларда зўр ўйнаши керак. Кантона айнан шундай эди, бу эса жамоага совринларни ютиш учун имкон берган. “Манчестер Юнайтед”га шу даражадаги футболчи етишмаяпти. Ўйлашимча, уларга яна бир қанча кучли ўйинчилар зарур”, дейди Кин.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail