Рой Кин: "Букайо Сака "Реал"да ҳам ўйнай оларди"
24 янв 2023 14:56
Янгиликлар
Рой Кин: "Букайо Сака "Реал"да ҳам ўйнай оларди"
"Тўпчилар" мамлакат чемпионати доирасида "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда устунлик қилди ва якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумдаги 50 очкосини тўплади.
Сака баҳснинг иккинчи таймида узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан кейин бир неча дақиқалар ўтиб "қизил иблислар" ҳимоячиси Лисандро Мартинес ҳисобдаги фарқни яна тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Эдди Нкетиа "Эмирейтс" эгаларининг ғалабасини таъминлайдиган тўпни киритди.
Букайо Сака ушбу мавсумда яхши ўйини билан ажралиб турибди. Унинг Лондон клуби билан 2024 йилгача амал қиладиган шартномаси бор. Сака жамоанинг Премьер-лигадаги рақиблари "Манчестер Сити" ёки "Ливерпул"га ўтиши мумкинлиги айтилган эди.
"Sky Sports" эксперти ва "Юнайтед" собиқ сардори Рой Киннинг фикрича, Букайо Сака Европанинг исталган топ-клубида, шу жумладан, "Реал"да ҳам ўйнаши мумкин:
"Сака ёш бўлса-да, жуда катта тажрибага эга.
У аллақачон Англия Кубоги совринини қўлга киритган.
Букайо Англия термасида пенальтидан унумли фойдалана олмагани учун катта умидсизликк тушди (Европа Чемпионати финалида). Бунинг учун у жуда кўп танқидларга учради, бироқ у яна қайтишни уддалади.
Менга унинг ҳамма хислатлари ёқади. Ўйлашимча, у Европанинг исталган йирик клубларига бориб ўйнаб кета олиши мумкин. Мен бундай клублар қаторига "Реал"ни ҳам қўшган бўлардим. Менимча, у шу даражада яхши ўйнайдиган фантастик ўйинчи. Қандай истеъдод-а! Мен унинг ўйинларини томоша қилишни яхши кўраман", – деди Рой Кин.
Фикрлар