Рохога "Ньюкасл" ва "Шеффилд Юнайтед" қизиқмоқда

Alisher
21 дек 2020
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо январда клубини ўзгартириши мумкин.

30 ёшли аргентиналик футболчи "Ньюкасл" ва "Шеффилд Юнайтед" клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

МЮ Рохони яқин трансферлар ойнасида қўйиб юборишга тайёр. Унинг шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ва клубда битимни яна бир йилга узайтириш имконияти бор.

Эслатиб ўтамиз, Рохо жорий мавсумда ҳали майдонга тушмади.


AlisherМуаллиф
Манба: theathletic.com