UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  1 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  0 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  2 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  4 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  7

"Ротор" шароит яратиб бермагани боис "Локомотив" иштирокидаги ўйин ўтказилмади Янгиликлар

"Ротор" шароит яратиб бермагани боис "Локомотив" иштирокидаги ўйин ўтказилмади

Бугун, 10 февраль куни "Локомотив" Туркия йиғини доирасида охирги учрашувини ўтказиши лозим эди. Бу ўйин Россия премьер-лигаси вакили "Ротор" билан режалаштириб қўйилганди.

Ўйин бўлиб ўтиши борасида гарчи ҳар икки жамоа ўзаро келишиб олган бўлса-да, "Ротор" ўйин яқинлашган сари ишни пайсалга солаверди. "Локомотив" ПФК уларга ўйинни Сидеда ўтказиш таклифи билан чиқди, чунки биз истиқомат қилаётган жойда яхши стадион бор ва шароитлари ҳам аъло даражада.

Улар эса ўзлари истиқомат қилаётган меҳмонхона яқинидаги майдонда ўйнашни афзал кўришди. Ўйин вақтини белгилаш ҳам осон бўлмади. Биз учун ўйинни 11:00 ёки тушдан кейин 16:00да бошлаш қониқтирарди. Улар эса 13:00да бошлаймиз туриб олишди. Якунда томонлар бир тўхтамга келиб, учрашув соат 11:00да старт олишига келишиб олишди. 

Натижада бугун эрталаб 8:45да меҳмонхонадан ўйин бўлиб ўтиши лозим бўлган "Kaya Palazzo" стадиони томон автобусда йўл олдик. Салкам бир соатга яқин (70 км.) йўл босиб, белгиланган жойга етиб бордик ва не кўз билан кўрайликки, у ерда стадиондан асар ҳам йўқ эди. Фақат учта машғулот ўтказиш майдончаси бор экан, холос. 



Жамоа ўйинга борганда биринчи навбатда нима керак бўлади? Албатта, кийим алмаштириш хонаси. Ахир кўчада ҳамманинг кўз ўнгида ечиниб кийинмайсиз-ку. Лекин биз борган "стадион"да на кийим алмаштириш хонаси бор, на трибуна ва на бошқа шароитлар. Қолаверса ўйиндан кейин ювиниб олиш ҳам керак. Рақиб футболчиларига мазза, улар беш дақиқада ўз хоналарига етиб олишади, лекин биз-чи? Қолаверса мезбон жамоадан кимдир кутиб олмади ҳам. 



Соат 10:30 бўлди. Шу пайт "Ротор" футболчилари бирин-кетин меҳмонхонадан чиқиб кела бошлашди. Улар турган меҳмонхона майдонгача беш дақиқалик йўл. "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра "Биз ҳаваскор клуб эмасмиз ва бундай шароити йўқ майдонда ўйнай олмаймиз, 10 дақиқа вақт бор, ё бошқа стадион топамиз ёки ўйин бўлмайди" деб дангал гапирди. "Ротор"да ишлаётган ёрдамчи мураббий Максим Шацких жамоамиз олдига келиб, вазиятни тушунтиришга уринди, бироқ бари бефойда. 



Ўнг томонда яна битта майдон бор экан, ҳар ҳолда бироз шароити яхшироқ. Шароити яхшироқ деганда майдон чети атрофни ўраб турган сим тўсиқдан бироз узоқроқ, биз ўйин ўтказмоқчи бўлган майдонда эса тўсиқ майдон чизиғига жуда яқин эди ва қанот ҳакамига югуришга жой йўқ. Ҳа, айтганча захирадагилар ўтирай деса ўриндиқ ҳам, чигалёзди машқлар учун алоҳида жой ҳам йўқ. Ёнимиздаги майдонда "Уфа" клубининг машғулоти белгиланган экан, шу боис у ерда ҳам ўйнаб бўлмасди.



Барибир ҳеч нарса ўхшамади ва яна автобусга ўтириб ортга қайтдик. Эслатиб ўтамиз, 28 январдан Туркия йиғинига киришган "Локомотив" 12 февраль куни Тошкентга қайтиб кетади. Эртага олдинда бир кунимиз бор, қайсидир жамоа билан ўртоқлик учрашуви бўладими, мураббийлар ҳозир шуни ҳал қилишмоқда.

Янгилик бўлиши билан албатта етказамиз. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика