UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  3 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9

РПЛ. "Ростов" аутсайдерга ютқазди Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" аутсайдерга ютқазди

"Ростов" ҳамда "Тамбов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 16-тур учрашуви якунланди.

Ростов

Бьорн Сигурдарсон - 7'

Премьер-лига . 16-тур

09/11/2019, 18:30

2
:
1
Тугади

Тамбов

Георгий Мелкадзе - 52', Владимир Обухов - 70'

Стадион: Rostov Arena, 25589 томошабин

45'
90'
7'  Бьорн Сигурдарсон
7'  Хорен Байрамян
56'  Бьорн Сигурдарсон
60'  Деннис Хаджикадунич
77'  Бьорн Сигурдарсон (Александр Долгов)
33'  Максим Осипенко
41'  Михаил Костюков
52'  Георгий Мелкадзе
52'  Гурам Тетрашвили
64'  Георгий Мелкадзе
70'  Владимир Обухов
70'  Андрей Килин
78'  Георгий Мелкадзе (Хетаг Хосонов)
81'  Павел Карасев (Валерий Чуперка)
82'  Адесойе Ойеволе
86'  Адесойе Ойеволе (Сослан Таказов)


"Ростов" – "Тамбов" 1:2

"Ростов-Арена"

Голлар: 1:0 – 7 Сигурдарсон, 1:1 – 52 Мелкадзе, 1:2 – 70 Обухов.

"Ростов": Бабурин, Хаджикадунич, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Зайнутдинов, Ионов, Глебов, Байрамян, Сигурдарсон (Долгов, 77), Шомуродов.

"Тамбов": Шелия, Ойеволе (Таказов, 86), Осипенко, Грицаенко, Тетрашвили, Карасев (Чуперка, 81), Килин, Мелкадзе (Хосонов, 78), Костюков, Рибин, Обухов.

Огоҳлантиришлар: Осипенко (33), Костюков (41), Сигурдарсон (56), Хаджикадунич (60), Мелкадзе (64), Ойеволе (82).


Россия Премьер-лигаси турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 1:2.

90+2. ЗАРБА! Чернов дарвозани ташқи томондан нишонга олди. 

90+1. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ҳакам ўйинни тўхтатди. Шомуродов Осипенкога қарши курашда қоида бузди.

88. ГОООЛ! Йўқ! Долговнинг голи ҳисобга олинмади. У офсайдда қолиб кетган экан.

83. Байрамян дарвоза томон зарба берди, аммо рикошет бўлган тўп Шомуродовга тушди. Элдорнинг зарбасини ҳимячилар қайтаришди.

82. "Ростов"нинг рақиб жарима майдончасига узатган тўплари фақат "Тамбов" футболчиларига бориб тушмоқда. Аниқроқ ўйналмаса мезбонлар гол уриши жуда қийин.

77. Ниҳоят Сигурдарсон ўзгартирилди ва энди Элдор ҳужум марказида ўйнаши мумкин.

76. "Ростов" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтган. Шундай қилмаса бўлмайди, чунки турнир етакчиси аутсайдерга мағлуб бўлмоқда. 

75. ЗАРБААААА! ШОМУРОДОООВ! Элдор узатмани қабул қилди ва ўнг оёғининг ташқи қисми билан дарвозага зарба берди. Афсуски, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

73. Шомуродов "Ростов" учун бурчак зарбаси ишлаб берди. 

70. ГОЛ! 1:2! "Тамбов" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Владимир Обухов жарима майдончасига ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозага боши билан жойлаб қўйди.

69. "Ростов" қарши ҳужумга ўтди. Тўпга бир амаллаб етиб келган Ионов уни жарима майдончаси ичига узатди, бироқ тўпга зарба берадиган футболчи топилмади ва мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди.

67. Ионов "Тамбов" жарима майдончаси олдида рақибларини алдашга киришиб кетди. Тўпни йўқотган Алексей фол ишлатишга мажбур бўлди.

65. "Тамбов"нинг яна бир футболчиси майдонда ётибди. Костюков Зайнутдинов билан тўқнашувда шикастланди.

62. Бурчак зарбалари бўйича устунлик "Тамбов" томонда. 1-3

61. "Ростов" ҳимояда суст ўйнаётгани туфайли Шомуродов ҳам орқага қайтишига тўғри келмоқда.

56. Сигурдарсон рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнади. Шифокорлар Бьёрн зарар етказган Тетрашвилига ёрдам кўрсатишди. Ҳужумчи эса сариқ карточка билан жазоланди.

53. ГОЛ! "Ростов" ҳимоячисининг хатоси қимматга тушди! Алексей Козлов тўпни дарвозабонга узатишга уринганида Мелкадзе уни илиб кетди ва дарвозани ишғол қилди. 1:1. "Сен урмасанг сенга уришади".

50. ЗАРБАААА! Сигурдарсон яна бир қулай вазиятни йўққа чиқарди. Шомуродов ажойиб узатма билан Бьёрнни голли вазиятга чиқарди, бироқ Сигурдарсоннинг 10 метрдан йўллаган зарбасини посбон қайтариб қолди.

48. Бахтиёр Зайнутдиновга нисбатан қоида бузилди, аммо тўп ростовликларда бўлгани туфайли учрашув давом эттирилди ва ҳужум зарбасиз якун топди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+1. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ҳозирча Шомуродовнинг ишлари юришмаяпти.

41. Михаил Костюков тирсаги билан ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

37. Байрамян ҳамда Ионов ташкил этган супер ҳужумни Сигурдарсон ноаниқ зарба билан йўққа чиқарди. Бьёрн 7 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

35. Зарбалар: 5-6. Аниқ зарбалар: 2-3.

34. Қоида бузилган нуқтадан тўп рақиб жарима майдончасига узатилди, аммо вазият ҳакам эркин зарба нуқтасини кўрсатиши билан якунланди.

33. Яна бир қоидабузарлик. Бу сафар Осипенко Ионовга нисбатан қўполлик ишлатди. Сариқ карточка.

32. Элдор ишлаб берган жарима зарбасини Чернов ижро этди. Тўп жонли деворга тегиб, аутга чиқиб кетди.

30. Ҳаводаги тўп учун курашда Шомуродов йиқитилди ва "Тамбов" жарима майдончаси чизиғи ёнгинасида стандарт вазият юзага келди. 

28. Шомуродов икки марта рақиб жарима майдончасига тўп узатди, аммо иккала сафар ҳам сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади.

26. Тўп назорати "Тамбов"да бўлишига қарамай, ўйинни мезбонлар назорат қилишмоқда. Бу вақтда Шомуродов ва Ионов қанот алмашиб олишди.

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича меҳмонлар устунлик қилмоқда: 47%-53%

21. Бахтиёр Зайнутдинов рақиб жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилиб олди. Зарба беришни кечиктирган қозоғистонлик футболчи тўпни олдирди.

19. "Тамбов" тезкор қарши ҳужумга ўтди, биринчи ҳужум қайтарилди. Меҳмонларнинг навбатдаги хавф тўлқини ҳам аввалгисидек омадсиз якунланди.

16. Обухов узоқ масофадан "Ростов" дарвозасига зарба берди. Бабурин тўпни қайтаришга эришди ва хавф бартараф этилди.

15. Шомуродов яна ўз қанотида рейд уюштиришга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам уриниш муваффақиятсиз чиқди. Элдор марказга кўникиб қолган кўринади.

10. "Тамбов"нинг ҳужуми зарба билан якунланди, аммо Бабурин бош билан берилган зарбадан сўнг тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

8. Эсингизда бўлса, Шомуродов "Бунёдкор"да айнан чап қанот ҳужумида тўп тепарди. Футболчимиз ўз қанотидан ҳужумга ўтди, аммо пас беришда хатога йўл қўйди.

7. ГОООЛ! "Ростов" ҳисобни очди! Хорен Байрамяннинг ажойиб узатмасидан сўнг ўша марказда ўйнаётган Бьёрн Сигурдарсон тўпга бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

4. Таркибда Сигурдарсон бўлгани туфайли Элдор Шомуродов чап қанот ҳужумчиси сифатида ўйнамоқда. Сигурдарсон эса марказий форвард.

1. Учрашув бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- "Ростов" ва "Тамбов" футболчилари аллақачон стадионга етиб келишган.

- Ассалому алайкум сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрдаги ўйинларидан аввал "Ростов" сафида "Тамбов"га қарши баҳсда майдонга тушади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика