

"Ушбу турнирда иштирок этаётган жамоаларда бир қанча маҳоратли футболчилар бор экан. Лекин улар кўпроқ индивидуал тарзда ҳаракат қилишни яхши кўришар экан. Бундай ёшдаги футболчилар тўғрисида бир нарса дейиш жуда ҳам қийин. Чунки уларни келажакда кўп нарса кутмоқда. Бу ёшдаги футболчиларнинг қайси бири жисмонан бақувват бўлса ўша бола жамоада етакчи бўлади. Лекин бу нарса вақтинчалик. Сабаби, болалар 15-16 ёшга тўлганида ҳар тарафлама ўзгаради", - дейди "Пахтакор" футболчиси Ростин Гриффитс

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди



