UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Хадсон-Одои ижарага кетмоқчи  0 18:38"Тезкор студия". "Ал Ҳилол" "Пахтакор"га ёрдам бердими? Арвеладзе кейинги ўйинда захира ўриндиғида бўладими?   5 18:30Карикатура: Бартомеу Мессининг МСН'ни қайтариш режасини бузди  1 18:08"Атлетико" "Манчестер Сити"нинг 85 миллион евролик таклифини рад этди  0 17:50Про лига. "Зомин" ўз уйида "Оқ-тепа"ни мағлуб этди  8 17:46Артета Ўзилнинг нега ўйнамаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 17:23Пьяничдан Месси ва Роналдудан бирини танлаш сўралди  14 16:57Суарес "Атлетико" ҳақида: "Барса" ва "Реал"га рақобатлашадиган клубга ўтишга тайёрман деб ҳисобладим. Кўплаб таклифлар бўлганди"  12 16:54Абдуллоҳ Олимов: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз"  3 16:35Алькантара "Ливерпуль"да Клопп ярим ҳимоясининг идеал бўлаги бўла оладими?  4 16:23Юлиан Дракслерга РПЛ клублари қизиқмоқда  1 16:16Olamsport: Конор қайтди, Чимаев Адесаньяга жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  0 15:55Иньеста "Барселона"га қайтишни хоҳламоқда  9 15:32Карикатура: "Челси"нинг трансферлар ойнасидаги навбатдаги трансфери - Менди  4 15:10Аллегри "Рома"ни бошқариши мумкин  1

Россиялик футболчи: “Ўзбекистон Суперлигасининг савияси анча кучли” Янгиликлар

Россиялик футболчи: “Ўзбекистон Суперлигасининг савияси анча кучли”

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси янги мавсум арафасида ўз таркибига яна икки нафар хорижлик футболчини қўшиб олди.

“Лочинлар” сафига бу йил қўшилган легионерлардан бири бу – ҳужумкор ярим ҳимоячи Павел Голишев.

У наманганликлар таркибига Суперлига 2-тури доирасидаги “Навбаҳор” - “Локомотив” (2:0) ўйини арафасида қўшилди ҳамда ўша баҳснинг қўшимча дақиқасида захирадан майдонга тушиб, “лочинлар” сафидаги дебютини нишонлади. Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда, Павел Голишев билан суҳбат уюштириб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Павел, суҳбатимизни “Навбаҳор”га келишингиз қандай юз берганлиги билан бошласак. Сизни жамоага ким таклиф этди? “Навбаҳор” тўғрисида олдин ҳам маълумотга эгамидингиз?


- Жамоа таркибига агентим орқали келдим. У менга “Навбаҳор” варианти борлиги, бу ҳақда ўйлаб кўришим мумкинлигини таъкидлади. Наманганликлар таркибида ўтган йили собиқ жамоадошим ва дўстим Александр Касьян ўйнаганди. Саша билан 2016 йили Томскнинг “Томь” жамоасида бирга тўп сурганмиз. Касьян менга “Навбаҳор” тўғрисида кўп нарса гапириб берганди. Шунингдек, интернет орқали ушбу жамоа тўғрисида маълумотга эга бўлдим ҳамда ўз номи ва обрўсига эга “Навбаҳор”да ўйнашга аҳд қилдим. Аммо наманганликлар сафига қўшилиш учун ўша пайтда ўзим ўйнаётган “Нижний Новгород” клуби президенти ва бош мураббийи билан келишиб, уларнинг рухсатларини олишим лозим эди. Яхши, бахтимга барчаси ижобий тарзда якунланиб, Наманганга келиб, “Навбаҳор” билан бир йиллик шартнома имзоладим.

- Жамоада сизни қандай кутиб олишди?


- “Навбаҳор”да мени жуда яхши кутиб олишди. Наманганликлар сафида ватандошларим – Игорь Голбан, Иван Соловьёв ҳамда Руслан Болов бор. Албатта, барчамиз бир-биримизни яхши таниймиз ва биламиз. Ҳамюртларимдан ташқари, жамоа таркибидаги барча маҳаллий футболчилар билан ҳам яхши чиқишиб кетдим. Умуман олганда, барча ўйинчилар билан муносабатим яхши.



- Футболчилик фаолиятингиз давомида кўплаб мураббийларнинг қўл остида ўйнагансиз. “Навбаҳор” устози Андрей Антанасович Канчельскиснинг машғулотлари бошқа мураббийларникидан нимаси билан фарқ қилади?

- Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар бир мураббийнинг ўз машғулот олиб бориш жараёни бўлади. Андрей Антанасовичнинг машғулотлари кучли. У ҳар куни машғулотлар жараёнига янгилик киритади, жисмоний тайёргарликка кўпроқ урғу беради. Бунинг эса бўлажак ўйинларда асқотиши эҳтимоли юқори. Умуман олганда, Андрей Антанасовичнинг машғулотлари ранг-баранг ҳамда менга жуда ёқади.

- “Навбаҳор” таркибидан жой олганингиздан сўнг, жамоа иштирокидаги иккита ўйинни томоша қилишга муваффақ бўлдингиз. Ўша учрашувлар борасидаги фикрларингиз...

- "Навбаҳор”нинг “Локомотив” (2:0) ва “Андижон” (0:0) жамоаларига қарши кечган ўйинларини бевосита захира ўриндиғида кузатиш, “темирйўлчилар” билан бўлган баҳсда эса ҳаттоки, оз дақиқага бўлса-да, захирадан майдонга тушиб, “Навбаҳор”даги дебютимни нишонлаш насиб этди. Ўша ўйинлардан келиб чиқиб, шуни таъкидлашим жоизки, Ўзбекистон Суперлигасининг савияси анча кучли. Жамоалар комбинацион ўйинга кўпроқ эътибор қаратар экан. Билишимча, “Локомотив” Ўзбекистоннинг сўнгги мавсумлардаги кучли клубларидан бири ва ўтган мавсумнинг кумуш медали соҳиби. 6 март куни “темирйўлчилар”га қарши кечган ўйинда стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюриб, супермуҳит яратишди. Албатта, ўзбек футболида ҳис - ҳаяжонга бой шундай баҳсларнинг борлиги ижобий ҳолат. “Локомотив”га қарши кечган ўйинда зафар қучиб, ишқибозларни хурсанд қилишга муваффақ бўлдик. Сафарда “Андижон”га қарши кечган баҳс эса “водий дербиси” мақомига эга эди ва ўйин ҳам шунга яраша кескин курашларга бой бўлди: тўқнашувлар, сариқ карточкалар, ҳар икки жамоа мухлисларининг муносиб тарзда қўллаб-қувватлашлари. Айтганча, Андижондаги ўйинда ҳам томошабинлар кўпчиликни ташкил этди. Айниқса, Намангандан ҳам кўплаб мухлислар Андижондаги стадионга ташриф буюриб, ажойиб муҳит яратишди. Уларга қойил қолмасдан иложим йўқ.

- Футболчилик фаолиятингиз давомида дерби мақомидаги ўйинларда ўйнаганмисиз?

- Албатта, фаолиятим давомида кўплаб дербилар, жумладан, Москва, Краснодар, Сибирь дербиларида иштирок этганман. Албатта, дерби ўз номи билан дерби. Бундай ўйинларнинг шиддатли ва кескин курашлар остида ўтишининг эҳтимоли доимо юқори бўлади. Россия ҳамда Ўзбекистон дербиларини солиштирадиган бўлсак, “водий дербиси”ни ўйин савияси ва мухлисларнинг ташрифи бўйича Москва ҳамда Краснодар дербилари билан тенглаштирса бўлади. Умуман олганда, “Андижон” – “Навбаҳор” ўртасидаги “водий дербиси” менда жуда яхши таассурот қолдирди.
 
- Футболга қай тарзда кириб келгансиз?

- Тоғам футбол мухлиси бўлган. У мен ва акам Дмитрийнинг футболчи бўлишимизни хоҳларди. Дмитрий мендан 2 ёш катта бўлганлиги боис, тоғам мендан олдин акамни қўлидан етаклаб, футбол мактабига олиб борган, 2 йилдан сўнг эса мени футбол мактабига жойлаштирган. Акам Дмитрий ҳамда менинг футболга кириб келишимиз шу тарзда бошланган. Акам Дмитрий футболчи бўлганлиги боис, мен ҳам унинг изидан кетганман. У айни пайтда футболчилик фаолиятини якунлаган.

- Коронавирус сабабли, деярли дунёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан юртимизда ҳам футбол мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Бу борадаги фикрингиз...

- Албатта, коронавирус сабабли, мухлисларнинг футболсиз қолишлари афсусланарли ҳолат. Аммо инсон соғлиги барча нарсадан устун туришини ҳам унутмаслик лозим. Шунинг учун айни пайтда “Навбаҳор” қароргоҳида карантин қоидаларига амал қиляпмиз. Умид қиламанки, барчаси, тез кунлар ичида ўз изига тушиб кетади ва мухлислар яна футбол ўйинларидан завқ олишади.

- “Навбаҳор” мухлисларига тилакларингиз...

- Наманганнинг футболсеварлар вилояти эканлигига “Локомотив” ҳамда “Андижон”га қарши кечган баҳсларда шахсан гувоҳ бўлдим. Таъкидлаганимдек, Намангандаги очилиш ўйинида стадион мухлислар билан тўлиб-тошди, Андижонга ҳам Намангандан 5-6 минг нафар атрофида мухлислар ташриф буюришганлигини айтишмоқда. Албатта, ишқибозларнинг бундай қўллаб-қувватлашлари биз – футболчиларга қўшимча куч-қувват беради. Лекин шуни унутмаслик лозимки, мухлисларга биринчи навбатда натижа керак. Жамоа мусобақа жадвалининг юқори поғонасида бўлса, стадион доимо мухлислар билан тўлади. Ишқибозлардан жамоамизнинг уй учрашувларида доимо стадионни тўлдириб ўтиришлари ва “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Биз – футболчилар эса уларга чиройли ўйин ҳамда ғалабаларни тортиқ этишга ҳаракат қиламиз. Бахтимизга жамоамиз мухлислари доимо соғ-саломат бўлишсин. Уларнинг оилаларига бахт тилаб қоламан.

Бизнинг маълумот
Павел Голишев -
1987 йил, 7 июлда Россия пойтахти Москва шаҳрида туғилган.
Футбол билан 7 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Амплуаси: ярим ҳимоячи.
Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Москва” (Москва, 2005-2009 йиллар), “Спартак” (Москва, 2010 йилнинг 1-давраси), “Алания” (Владикавказ, 2010 йилнинг 2-давраси), “Томь” (Томск, 2011, 2012-2015, 2016-2017 йиллар), “Тосно” (Тосно, 2015 йилнинг 2-давраси), “Крилья Советов” (Самара, 2017 йилнинг 2-давраси), “Балтика” (Калининград, 2018 йилнинг 1-давраси), “Луч” (Владивосток, 2018 йилнинг 2-давраси), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2019 йил) клубларида тўп сурган. 2020 йилдан “Навбаҳор”да.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика