

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси минбарда ушбу совринни қўлга киритишда ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди.
«Ҳаммага хайрли кеч. Менга овоз берганларга миннатдорчилик билдираман, бу жуда ёқимли ҳолат. Ушбу совринни қўлга киритишимда ёрдам берган жамоадошларим, мураббийларим ва клуб раҳбариятига раҳмат айтаман. Улар доим мени қўллаб туришган. Шунингдек, ЦСКАнинг мухлисларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман», — деди Аббос.



