Россия ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари 24 март куни ўртоқлик учрашуви ўтказишади
Aslanov Jasurbek
8 фев 2017, 18:14
Россия футбол иттифоқи 2017 йилнинг 24 март куни "Краснодар" клуби стадионида Россия ҳамда Кот-д’Ивуар терма жамоалари ўртасида назорат баҳси ўтказилишини эълон қилди.
Учрашув бошланиш вақти кейинроқ маълум қилинади.
Россия терма жамоаси ушбу стадионда 9 октябрь куни Коста-Рика билан ўйин (3:4) ўтказишга улгурган. Ўша учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқарган эди.