Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?
16 ноя 2024 19:52
Янгиликлар
Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?
Россия футбол иттифоқи раиси Вячеслав Колосков Росси қачон халқаро аренага қайтиши мумкинлигини айтди.
Россия терма жамоалари ва рус клублари 2022 йилдан бери халқаро мусобақалардан четлатилган.
"Қайтишимиз ҳақида позитив сигналларни қаердан оляпсиз? Мен топа олмаяпман.
Ҳа, тез орада дисквалификация олиниши мумкинлиги борасида белгилар бордир, аммо ўзимизни тийиб турганимиз яхши. Сиёсий вазият ўзгаряпти? Ҳеч нарса ўзгармаяпти - ҳаммаси тахминлар холос.
МХО ("махсус харбий операция") давом этиб, тинчлик битими имзоланмас экан ФИФА ва УЕФА қарорларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Тинчлик битими имзоланиши биланоқ санкциялар олиб ташланмайди. Бунга икки йил керак бўлади. Бу ҳақиқий рақамлар, қолганлари фантазия холос" - деди РФИ президенти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар